"Коммерсантъ": Путин ва Порошенко яширин тарзда ўзаро мулоқот олиб боришмоқда

Фото: Reuters
"Коммерсантъ" нашрининг манбалари Россия ва Украина президентлари телефон орқали мулоқотни давом эттираётганларини маълум қилдилар. Манбаларнинг айтишича, Владимир Путин ва Петр Порошенко сўнгги марта апрель ойининг биринчи ярмида қўнғироқлашишган. Бу мулоқот чоғида икки давлат етакчиси бир-бирига қўпол гапириб юбормаслик учун ҳазил аралаш суҳбат ўтказишган.
Москва ва Киевдаги манбалар Путин ва Порошенко ўртасидаги охирги мулоқот 20 дақиқага яқин давом этгани ва Украина ташаббуси билан ўтказилганини маълум қилишган. Улар мулоқот чоғида Донбассдаги вазиятни муҳокама қилишган.
Расман икки давлат етакчиси суҳбати ҳақида на Россия, на Украина ОАВда хабар қилинмаган. Украина ҳукуматидаги манбанинг айтишича, суҳбат Порошенко рақибларига уни "ватанпарварликка хос бўлмаган хатти-ҳаракат"да ва "агрессор давлат етакчиси билан" суҳбатлашишда айблашга имкон бермаслик мақсадида ошкор қилинмаган.
Нашр маълумотларига кўра, икки етакчи 2017 йил бошидан бери камида 4 марта қўнғироқлашишган. Киевда дастлаб бу факт рад этиб келинган, бироқ кейинроқ қўнғироқлар бўлгани, бироқ улар бирор-бир аниқ натижа келтирмагани сабабли уларни маълум қилмасликка қарор қилингани айтилган.
Мавзуга оид

09:48
Зеленский: Путиннинг 9 майдаги «сулҳ» ғояси - манипуляция

18:28 / 28.04.2025
Путин КХДР ҳарбийлари Курск жангларида қатнашгани учун Ким Чен Инга миннатдорчилик билдирди

16:41 / 28.04.2025
Путин 9 май куни Украинада ўт очиш тўхтатилишини эълон қилди

18:17 / 27.04.2025