Ҳарбий хизматчи очилмай қолган парашют сабаб ҳалок бўлди (видео)

Америкалик ҳарбий очилмай қолган парашют билан боғлиқ ҳодисада олган жароҳатлари туфайли касалхонада вафот этди, деб хабар бермоқда ABC.
Телеканал маълумотларига кўра, Америка ҳарбий-денгиз кучлари ҳарбий хизматлари махсус тадбир вақтида парашютдан сакраш машқларини кўрсатишган. Бироқ аскарлардан бирида мослама очилмай қолди, ҳамда у сувга тушиш мақсадида уни ўзидан ажратиб юборишга мажбур бўлган. Жабрланувчи касалхонага етказилди, аммо ҳаёт учун хавфли бўлган жароҳатлар олгани сабаб вафот этган.
Интернетда ҳарбий хизматчининг парашюти бир қисми асфальтга тушганини кўриш мумкин бўлган видео пайдо бўлди, бироқ унда марҳумнинг ўзи тасвирланмаган.
ABC’нинг таъкидлашича, номи ошкор этилмаётган аскарнинг ўлими юзасидан суриштирув ишлари бошлаб юборилди.
Мавзуга оид

14:45
SCMP: Хитой компаниялари ишлаб чиқаришни АҚШга кўчиришни бошлади

13:41
Шмихал: АҚШ ва Киев аввалги ёрдам учун қарз масаласини ҳал қилди

13:05
Эрон портидаги даҳшатли портлаш, Канадада фожиага айланган фестивал ва Сувайш каналига «кўз олайтираётган» Трамп — кун дайжести

10:37