Орландода отишма, қурбонлар кўп бўлиши мумкин

АҚШнинг Орландо шаҳрида рўй берган отишма натижасида “кўплаб қурбонлар” бор. Бу ҳақда Оранж-каунти шерифи офиси хабар берган.
"Шериф офиси ходимлари воқеа жойида ишламоқда, вазият назоратга олинди. Кўплаб қурбонлар бор. Шериф имкон туғилди дегунча қўшимча маълумот тақдим этади", - дейилади полициянинг Twitter’даги хабарида.
CNN маълумотларига кўра, отишма шаҳар четидаги саноат зоналаридан бирида юз берган. Бир неча кўча ёпилгани айтилмоқда.
Полиция ортиқча ваҳимага берилмаслик ва офиснинг Twitter’даги расмий саҳифасида берилган хабарларга ишонишни тавсия қилди.
Мавзуга оид

19:29
АҚШдан депортация қилинадиган ўзбекистонликлар махсус чартер рейс билан Тошкентга олиб келинади

15:27
Исроилга қарши суд эшитуви, Ҳиндистон ҳужумини кутаётган Покистон ва Украинада 9 май оташкесими — кун дайжести

07:40
Хитой АҚШ таъминотидан мустақиллигини эълон қилди

21:22 / 28.04.2025