Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Муҳожирлар оиласи Сан-Францискодаги бутун бир кўчани сотиб олди

АҚШнинг Сан-Хосе шаҳрида яшовчи муҳожир эр-хотин Тина Лэм ва Майкл Чен Сан-Францискодаги нуфузли кўчалардан бирини маҳаллий аҳолининг хатоси туфайли сотиб олди.
Таъкидланишича, кўчада яшовчи уйларнинг эгалари 30 йил давомида ҳар йилги 14 долларлик солиқ бадалини тўламай келганлар. Бу барча бадаллар ҳақидаги эслатмалар нуфузли Presidio Terrace мавзеси уюшмасининг собиқ вакили манзилига келган. Натижада 2015 йилда солиқлар тўланмагани учун кўча интернет-аукционга қўйилган, деб хабар бермоқда Mercury News портали.
Шу тариқа жуфтлик атиги 90 000 доллар эвазига машҳур сиёсатчи ва сенаторларнинг кўчмас мулклари жойлашган нуфузли ҳудудни сотиб олди. Жуфтлик кўчани маҳаллий аҳолига қайтиб сотиш нияти йўқлигини ҳамда ундаги автотураргоҳлар учун тўлов олиш ғояси ҳақида ўйлаётганини айтган. Маълумки, ушбу ҳудудда 120 та автомобиль қўйиш жойи мавжуд.
Presidio Terrace‘даги уйлар эгалари маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларига битимнинг қонунийлиги текширилишини сўраб мурожаат қилганлар.
Мавзуга оид

10:16 / 09.07.2025
Тошкентда Янги Ўзбекистон боғи қаршисидаги йўлнинг иккинчи томони ҳам вақтинча ёпилди

08:40 / 10.06.2025
Сан-Францискода депортацияга қарши 60 нафар намойишчи қўлга олинди

09:53 / 05.06.2025
Тошкентда ҳайит намози муносабати билан айрим кўчаларда ҳаракат чекланади

08:37 / 02.05.2025