Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон OPEC йиғилишида кузатувчи мақомида иштирок этиши мумкин

Фото: REUTERS/Leonhard Foeger
Марказий Осиё минтақасидан Ўзбекистон ҳам OPEC ташкилотига аъзо ва кузатувчилар йиғилишида иштирок этиши мумкин. Жорий йилнинг ноябрь ойи сўнгида Вена шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган йиғилишда Ўзбекистон ҳам иштирок этиши кутилмоқда. Бу ҳақда Саудия Арабистони қироллиги вазири Холид ал-Фалиҳ маълум қилган.
4 ноябрь куни Тошкент шаҳрида ташкил этилган МДҲ Электр энергия Кенгашининг 51-йиғилишида иштирок этган саудиялик вазир Ўзбекистоннинг Венада ўтиши режалаштирилган тадбирда кузатувчи мақомидаги иштирокини истисно этмади.
Вазирнинг Kun.uz мухбирига маълум қилишича, «режада бажарилиши лозим бўлган ишлар ҳали охирига етгани йўқ. Венада бу масалалар муҳокама этилади». Шунинг билан вазир жаҳон бозорида нефтни ишлаб чиқариш ҳажмини пасайтиришга ишора қилган бўлиши мумкин. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Алишер Султонов, Россия ва Қозоғистон Энергетика вазирлари ҳамда Холид ал-Фалиҳ иштирокида тор доирада давра суҳбати ўтказилди. Унда айнан нима масалалар кўриб чиқилгани ошкор этилмаган.
Маълумот учун, Ўзбекистонда аниқланган нефть захираси 594 миллион баррель экани айтилади. OPEC ташкилотига Ар-Риёд президентлик қилаётган йилда Саудия Арабистони нефтни глобал ишлаб чиқариш ҳажмини пасайтиришга уринмоқда.
Мавзуга оид

13:42
Ўзбекистоннинг барқарорлик ва ҳамкорликни таъминлашдаги фаол ва конструктив позицияси эътироф этилмоқда

12:12 / 05.08.2025
Шавкат Мирзиёев минтақа давлатлари раҳбарлари учрашувига тайёргарликка доир тадбирда қатнашди

16:30 / 02.08.2025
Трамп маъмурияти Озарбойжон ва Марказий Осиёни «Иброҳим келишувлари»га қўшмоқчи. Ўзбекистон ТИВ изоҳ берди

11:40 / 24.07.2025