Фотожамланма: Ҳиндистон пойтахти Нью-Деҳлидаги қуюқ смог

Фото:EPA
Ҳиндистон пойтахти Нью-Деҳлида бир неча кундан бери қуюқ смог кузатилмоқда. Шу сабабли шифокорлар шаҳарда фавқулодда вазият тартибини эълон қилишган. Улар ҳавонинг бу ифлосланишидан олинадиган зарарни кунига 50 та сигарет чекишдан олинадиган зарарга қиёслашмоқда.
Шаҳар аҳолисига смог тарқамагунча иложи бўлса кўчага чиқмаслик тавсия қилинган. Ҳукумат 8 ноябрдан барча мактаблар ва таълим муассасаларини ёпиб қўймоқчи. Ҳиндлар ижтимоий тармоқларда ушбу ҳолат акс этган суратларни жойлаштиришган.


“Деҳлидаги ҳалокатли ифлосланиш. Ҳукумат идоралари фаолият юритадиган пойтахтда даҳшатли вазият. Шундан кейин давлатимиз ривожланаяпти, дея оламизми?”


“Деҳли газ камерасига айланди, фавқулодда вазият эълон қилинган. Ҳаво сифати янада ёмонлашади. Бу ёғига нима бўлади?”

“Бу тонг ёлғиз қушгина Деҳли марказида”


“Энг ёмон вазият Лаксми Нагарда”


“Пойтахт маркази нафас олишдаги муаммоларга дуч келганда”


“Балконимдан соат 11:15даги манзара. Деҳли дўзаҳга айланди”


“Қўпол қилиб айтганда, Деҳлининг баъзи жойларидаги ифлосланишдан кўриладиган зарар кунига 50 та сигарет чекишдан олинадиган зарарга тенглашди”

“Фильтрларсиз сурат, чунки смог ҳавони аллақачон эгаллаб бўлган”
Мавзуга оид

21:10 / 13.06.2025
Ҳиндистонда Dreamliner қулаши: авиаҳалокат сабаби нима бўлиши мумкин?

18:43 / 12.06.2025
ОАВ Ҳиндистондаги авиаҳалокатдан бир киши омон қолгани ҳақида хабар берди

17:07 / 12.06.2025
Шавкат Мирзиёев самолёт авиаҳалокати юзасидан Ҳиндистон раҳбариятига таъзия билдирди

14:03 / 12.06.2025