Зидан Неймарни қўлга киритиш учун қийин танлов қаршисида қолди
«Реал» клуби «ПСЖ» ҳужумчиси Неймарни ёши ўтиб бораётган Криштиану Роналдуга ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Express нашри тарқатган хабарга кўра, мадридликлар клуби молиявий фэйр-плей қоидасини бузмаган ҳолда бразилиялик футболчининг трансферини амалга ошириш ҳақида ўйламоқда.
«Реал» Гарет Бэйлни сотишдан тушган маблағнинг Неймар трансферига етмаслигини жуда яхши тушунмоқда. Шунинг учун ҳам клуб агар зарурат туғилса, яримҳимоячи Тони Кроосни «ПСЖ» ёки «Манчестер Юнайтед»га сотиб юбормоқчи.
Transfermakt маълумотига кўра, Крооснинг трансфер нархи 80 млн еврога тенг.
Кроос жорий мавсумда клуби учун 21 ўйин ўтказган ва икки гол уриб, икки голга узатма берган. Неймар эса Париж клубида 20 ўйинда иштирок этган ва 18 гол уриб, 3 голга ҳаммуаллифлик қилган.
Мавзуга оид

16:39 / 27.04.2025
«Реал»дан ниҳоят муносиб қаршилик. Анчелотти ўйинни қандай ўзгартирди?

19:27 / 26.04.2025
Класико интригалари. «Барса»да ҳам бўш нуқталар бор, «Реал» эса ҳакамларга жиддий босим уюштирди

10:54 / 24.04.2025
Гулер «Реал»ни пойгада қолдирди, «Интер» дербида йирик ҳисобда ютқазди. Кун ўйинлари

12:04 / 21.04.2025