Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ғарбий Европа давлатларида довул оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Фото: Christoph Reichwein/dpa
Ғарбий Европа давлатларига ёпирилган довул оқибатида 10 киши ҳалок бўлди.
DPA ахборот агентлигининг маълум қилишича, табиий фожиа оқибатида 18 январда Германиянинг турли федерал ерларида 6 киши ҳалок бўлган. Улардан аксарияти ёмон об-ҳаво сабабли йўлларда юз берган авария қурбонлари бўлишган. Икки қурбон ўт ўчирувчилар бўлиб, улар довул оқибатларини бартараф этиш вақтида шамолдан қулаган дарахт остида қолганлар.
Германиялик метеорологларнинг прогнозига кўра, шамол тезлиги 44,4 м/сонияга етиши мумкин. Deutsche Bahn темир йўл концерни довул сабабли бутун Германия бўйлаб узоқ масофаларга қатновчи поездлар ҳаракатини тўхтатган. Баъзи федерал ерларда мактаблар ва болалар боғчалари ишламаган.
Нидерландияда эса камида 3 киши ҳалок бўлган. Ёмон об-ҳаво сабабли Амстердамдаги Схипхол аэропорти парвозларни тўхтатган. Бельгияда бир киши ҳалок бўлган: шамолдан ағдарилган дарахт унинг машинасини босиб қолган.
Мавзуга оид

12:21 / 09.07.2025
2025 йилнинг июни Ғарбий Европа тарихидаги энг иссиқ ой бўлди

23:37 / 02.11.2024
Финляндияда тарихда биринчи марта довул кузатилди

23:04 / 08.10.2024
Жо Байден довуллар туфайли Берлинга сафарини бекор қилди

14:24 / 27.09.2024