Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Фольксвагенлар қабристони” (фото)
2015 йилда Volkswagen автоконцерни “дизелгейт” деб аталган можаро марказида қолди – аниқланишича, компания бир неча йил давомида ўз машиналарининг зарарли моддалар чиқариш кўрсаткичларини дастурий таъминот ёрдамида атайлаб камайтириб келган. Бренд компенсация сифатида АҚШдаги мижозларидан 350 мингдан кўпроқ автомобилни сотиб олган ва бунга 7 млрд доллардан кўпроқ пул сарфлаган.

2018 йил мартида Reuters ахборот агентлиги Volkswagen қайтариб олган автомобилларини сақлаш жойларида сақлаётганини аниқлаган. Бу жойларни том маънода “фольксвагенлар қабристони” деб аташ мумкин. Улардан энг йириги Калифорния чўлида, АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг собиқ базасида жойлашган. Қолган “қабристонлар” Детройтдаги футбол майдонида ва Миннесотаддаги ташландиқ қоғоз фабрикасида жойлашган.

Компания вакилларининг айтишича, барча машиналар соз ҳолатда ушлаб турилади. Компания машиналарнинг зарарли моддалар чиқариши камайтирилгандан кейин уларни савдога қайтаришга ёки экспорт қилишга умид қилмоқда.



Мавзуга оид

22:55 / 02.08.2025
АҚШ Сенати Россияга қарши янги санкцияларни маъқулламасдан таътилга чиқмоқда

21:35 / 02.08.2025
Ҳиндистон Трампнинг таҳдидларига қарамай, Россиядан нефт сотиб олишда давом этади – ОАВ

20:28 / 02.08.2025
ҲАМАС Фаластин давлати ташкил этилмагунча қуролни ташлашдан бош тортди

16:30 / 02.08.2025