Ўзбекистон фуқароси сохта Қирғизистон паспорти билан қўлга олинди
Қирғизистоннинг "Ақ-Жол автодорожний" назорат-ўтиш пункти чегарачилари Қозоғистонга сохта Қирғизистон паспорти билан ўтишга уринган Ўзбекистон фуқаросини қўлга олишди. Бу ҳақида 24.kg нашри ҚР Жамоатчилик билан алоқалар бўлими ва Давлат чегара хизмати матбуоти вакиллари маълумотига асосланиб хабар берди.
Унинг маълумотларига кўра, ҳужжатда суратнинг қисман сохталик белгилари аниқланган. Текширув давомида гумондор Ўзбекистон фуқароси эканига иқрор бўлган. Эркакнинг сўзларига кўра, у Ўшда сохта Қирғизистон фуқароси паспортини олган.
Унинг сохта паспортдан фойдаланишига Россия ҳудудига ўтиши тақиқлангани сабаб бўлган.
Ҳужжатлар расмийлаштирилганидан кейин Ўзбекистон фуқароси ҚР Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмаси ходимларига топширилган.
Мавзуга оид

23:58 / 24.04.2025
Қирғизистонда РФ армиясига ёллаш иши бўйича россиялик политтехнолог ҳибсга олинди

08:57 / 23.04.2025
Қирғизистонда Россия армиясига ёллаш билан шуғулланган «Русский дом» ходими ҳибсга олинди

20:30 / 17.04.2025
Қирғизистон собиқ президентига суд ҳукми ўқилди

18:56 / 17.04.2025