Мирзо Улуғбек туманига янги ҳоким тайинланди

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Учтепа тумани ҳокими Шавкатбек Турдиевич Иргашев бугун, 18 апрель куни пойтахнинг бошқа бир тумани - Мирзо Улуғбек тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
У янги лавозимда бироз аввалроқ Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг раиси лавозимига ўтказилган Актам Ҳайитов ўрнига Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимига тайинланган Шерзод Кудбиев ўрнини эгаллади.
Маълумот учун, Шавкатбек Иргашев (1964 йилда туғилган) — Тошкент автомобиль йўллари институти (1981) ва Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси (2000) битирувчиси.
У 2017 йилнинг апрелидан буён Учтепа тумани маъмуриятини бошқариб келаётганди, ундан аввалроқ Мирзо Улуғбек тумани ҳокими (2005−2013), унгача эса Олмазор тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари (2002−2005) бўлган.
Мавзуга оид

16:51 / 24.04.2025
Тошкентда камера йўқ хонада болани урган боғча ходими ишдан олинди

11:37 / 22.04.2025
Тошкентдаги Ўзбекистон овози кўчасининг бир қисми 30 майгача ёпилади

15:58 / 18.04.2025
Тошкентда эркак ўзаро келишмовчилик ортидан танишининг Teslaʼсини ёқиб юборди

19:12 / 11.04.2025