Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Перуда собиқ президент ва унинг рафиқаси қамоқдан озод қилинди

Фото: Peru21
Перунинг қамоқда ушлаб турилган собиқ президенти Ольянта Умала ва унинг рафиқаси Надин Эредия 30 апрелда озодликка чиқарилди. Бу ҳақда Peru21 портали хабар берди.
Ўтган ҳафтада Перу конституциявий суди Умаланинг озод қилиниши илтимосини қондиришга қарор қилди. Натижада Умала ва унинг рафиқаси турмада 9 ой ўтказганидан кейин озодликка чиқди. Бироқ суд қарори уларга нисбатан тергов тўхтатилганини англатмайди.
2017 йил июлда Умала ва унинг рафиқаси ҳибсга олиниб, турли турмаларга жўнатилганди. Тергов маълумотларига кўра, Умала президент бўлганда (2016 йил июлда лавозимидан кетган) Перу миллий партиясининг 2006 ва 2011 йиллардаги сайловолди кампанияларини молиялаштириш учун Венесуэла ҳукумати ҳамда Odebrecht қурилиш компанияси ва OAS фирмасидан маблағ олган бўлиши мумкин. 2015 йилда Перу прокуратураси, шунингдек, Умаланинг рафиқасига нисбатан пул ювишга алоқадорлиги гумони билан тергов ўтказишини маълум қилган.
Мавзуга оид

20:44 / 04.07.2025
«Бу ҳазилми?» – перуликлар президент маошининг икки баравар оширилганини кескин муҳокама қилишяпти

18:01 / 25.04.2025
Перуда 5 минг йиллик мумиё топилди

17:50 / 16.04.2025
Перу собиқ президенти пул ювишда айбланиб 15 йилга қамалди

18:20 / 16.03.2025