Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл оила қурди
Британиялик шаҳзода Гарри ва америкалик актриса Меган Маркл никоҳдан ўтишди ва Виндзор саройининг авлиё Георгий ибодатхонасини тарк этишди.
Маросим қироллик оиласи аъзолари, жуфтликнинг яқин дўстлари ва кўплаб меҳмонлар иштирокида бўлиб ўтди. Гаррининг куёв жўрасига акаси шаҳзода Уильям айланди. Келинни меҳробга шаҳзода Чарльз олиб келди. Ёшларни архиепископ Кентербериялик дуо қилди.

Шаҳзода Гарри сарой кавалерияси полкининг қора ҳарбий либосида бўлган. Келин Givenchy кўйлагини танлади.
Маросимдан сўнг Сассекс герцоги ва герцогиняси (ёшлар қироличадан шундай унвонни олишди) шаҳар маркази бўйлаб айланиб ўтиш учун очиқ ландо (тўрт кишилик буклама соябонли арава)га ўтиришган. Кейинчалик Виндзор саройининг авлиё Георгий залида 600 нафар меҳмонга қабул ўтказилди.


Кечқурун эса Уэльс шаҳзодаси Фрогмор-хаусда ёшлар, уларнинг яқин қариндошлари ва дўстлари учун кечки овқат ташкиллаштиради.


Мавзуга оид

23:42 / 25.04.2025
Британияда саратонни касаллик белгилари пайдо бўлишидан олдин аниқлашга қодир қон таҳлили ишлаб чиқилди

20:28 / 24.04.2025
Британия Сурия вазирликлари ва разведка хизматларига нисбатан санкцияларни бекор қилди

10:24 / 22.04.2025
Ўзбекистондан Буюк Британияга ўрик данаги мағзи экспорти йўлга қўйилди

20:31 / 21.04.2025