Тошкентнинг “Малика” савдо мажмуаси ҳудудида пичоқбозлик рўй берди
Тошкент шаҳрининг электроника ва маиший уй жиҳозлари сотиладиган “Малика” савдо мажмуасида ўзаро келишмовчилик “пичоқбозликка” айланиб кетди. “UzNews.uz” мобил мухбирининг маълум қилишича, 8 июль куни сотувчи ва харидор ўртасидаги келишмовчилик юзага келган. Уларнинг тарафкашлари тортишувга аралашуви пичоқ билан тан жароҳати етказишгача етиб борган.
Мобил мухбирнинг юборган суратларида футболкасида қон доғи бор йигитни, яна икки нафар йигит қўлида пичоқ ушлаб турганини кўриш мумкин.
Мазкур ҳолат бўйича KUN.UZ сайтига маълум қилишларича, ушбу ҳодиса бўйича Ўзбекистон республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси, 2-қисми "в" банди билан жиноий иш қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

21:02 / 19.06.2025
11 ёшли қизни мунтазам зўрлаб келган педофил узоқ муддатга қамалди

18:13 / 19.06.2025
Шамол силжиши туфайли бир неча самолёт Тошкентга қўнолмади

20:22 / 18.06.2025
Қўйлиқ бозорида бўғма илонларни ноқонуний сотаётганлар жазоланди

14:12 / 14.06.2025