Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда кўмир нархи бир ойда 74,3 фоизга кўтарилди

Фото: Knews
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, июлда Ўзбекистонда кўмир нархи 74,3%га ошган.
Бунинг сабаб - 1 июлдан «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ «Темирйўлёнилғитаъмин» бошқармаси кўмир омборлари орқали аҳоли ва бюджет ташкилотларига сотилувчи кўмирга чакана нархларнинг кўтарилиши.
Таъсис даражаси бўйича иккинчи ўринни аҳолига автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали сотилувчи ёқилғи, хусусан, пропан нархининг ошиши эгаллади. Бир ой давомида унинг нархи 19,3%га ўсди.
Шу билан бирга, аҳоли, бюджет ташкилотлари ва «Ўзбекэнерго» АЖ корхоналарига тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотиладиган кўмир нархлари давлат томонидан тартибга солинадиган ижтимоий аҳамиятга эга ва стратегик маҳсулот ҳисобланади.
Бундан ташқари, жорий йилнинг биринчи ярмида кўмир қазиб олиш ҳажми 14,8 фоизга камайган. Агарда 2017 йилнинг худди шу даврида 1,9 миллион тонна қазиб олинган бўлса, 2018 йилда эса фақатгина 1,6 миллион тонна.
Мавзуга оид

09:21 / 23.07.2025
Электромобиллар савдосининг энг катта ўсиши қайси ҳудудда қайд этилгани маълум бўлди

15:11 / 21.07.2025
Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган шахслар сони 5,5 миллиондан ошди

15:33 / 18.07.2025
Аҳолига тегишли автомашиналар сони маълум қилинди

08:25 / 17.07.2025