Ҳалол таксичи унутиб қолдирилган 25 минг долларлик узукни қайтариб берди

Кадр: SBS / YouTube
Такси ҳайдовчиси Австралиянинг Перт шаҳрида 25 минг Австралия доллари қийматидаги никоҳ узугини топишда ёрдам берди. Бу ҳақда SBS хабар қилмоқда.
Таксини ҳиндистонлик талаба, Австралияни алмашинув дастури бўйича келган ҳамда бўш вақтида такси ҳайдаб пул ишлаб топган Сингх Диллон (Singh Dhillon) бошқарган. У Томас Карлтонни (Thomas Carlton) манзилига олиб бориб қўйган, бироқ эркак шошгани туфайли машинада ўз узугини унутиб қолдирди.
Карлтон узуги йўқолганини кейинроқ пайқади ва у қаерда ғойиб бўлганини ўйлаб боши қотган. У бир неча жойни текшириб кўрди, аммо узук топилмаган. «Бу фалокат бўлиши мумкин, чунки суғурта айнан бир кун олдин тугаганди», - дейди эркак.
Барча ғоялардан маҳрум бўлиб, у таксопаркка қўнғироқ қилган. Унинг илтимосига кўра, диспетчер махсус хабар тарқатди ва уни Диллон кўриб қолган. Ҳайдовчи машинани текшириб, йўқолган узукни топди ва эгасига олиб бориб берди. Карлтон бундан хурсанд бўлиб, пул таклиф қилди, Диллон мукофотни рад этганида эса, чўнтагига 50 доллар солиб қўйди.
Такси ҳайдовчисининг тушунтиришича, у фақат ўз ишини қилган. «Мени нарх қизиқтирмайди, чунки менга тегишли бўлмаган нарсаларни қайтариш менинг бурчим», - дейди у.
Мавзуга оид

21:25 / 28.04.2025
Австралия Украина учун Abrams танкларини етказиб беришни кечиктирди

21:02 / 28.04.2025
Австралиядаги радиостанция ярим йил давомида СИ-бошловчидан фойдаланиб келгани маълум бўлди

01:16 / 24.04.2025
Австралияда юзлаб коалалар вертолётдан туриб ўққа тутилди

23:24 / 01.04.2025