Жаҳон | 23:38 / 21.09.2018
27399
1 дақиқада ўқилади

Кучли шамол шаршарани орқасига оқишга мажбур қилди (видео) 

Англиянинг шимолидаги Йоркшир-Дейлс миллий боғида “Хелена” пўртанаси шаршарани орқасига оқишга мажбур қилди.  

Ушбу антиқа ҳодисани видеога муҳрлашга муваффақ бўлинган. Бу вақтда шамол кучи 129 км/соатга етган. Шамол таъсири остида сув юқорига қараб оқа бошлаган, бунинг натижасида шаршара ёнида камалак пайдо бўлган.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Англия, Ирландия ва Шотландияни “Хелена”дан ташқари, “Али” пўртанаси ҳам қамраб олди. Табиий офат оқибатида 2 киши ҳалок бўлган, яна бир неча киши жароҳатлар билан шифохонага тушган. Бу пўртана ортидан Буюк Британияга “Брона” циклони яқинлашмоқда. Таъкидланишича, ёмон об-ҳаво 24 сентябргача сақланиб қолади. 

Мавзуга оид