Жаҳон | 08:52 / 10.10.2018
8527
1 дақиқада ўқилади

АҚШ электромагнит қурол билан курашиш стратегиясини қабул қилди

Фото: Larry Downing/Reuters

АҚШ Ички хавфсизлик вазирлигининг маълум қилишича, мамлакат расмийлари электромагнит ҳодисалар, жумладан, электромагнит қуролдан эҳтимолий фойдаланишга қарши кураш стратегиясини қабул қилди. Бу ҳақда вазирлик сайтида маълумот берилган.

Ҳужжатга кўра, стратегия электромагнит хавфлардан огоҳлантириш бўйича бир қатор чора-тадбирларни ўз ичига олади.

Таъкидланишича, вазирликдагилар электромагнит импульсидан фойдаланган ҳолда атайин уюштирилган ҳужум билан боғлиқ ҳодисалар АҚШ муҳим инфратузилмасининг жиддий қисмига зарар етказиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ олимлар АҚШни биологик қурол ишлаб чиқишда гумонлаётгани хабар берилганди.

Мавзуга оид