Британиялик учувчилар осмонда номаълум учар жисмларни кўришганини айтишди

Фото: Toby Melville / Reuters
Бир нечта авиакомпаниялар учувчилари Буюк Британия осмонида номаълум учар жисмларни кўришганини айтишди. Бу ҳақда Daily Mail хабар қилмоқда.
British Airways авиакомпаниясининг Монреалдан Лондонга парвоз қилган Boeing 787 самолёти учувчиси осмонда «бир лаҳзада ғойиб бўлган ўта ёрқин ёруғликни» кўрган. Унинг сўзларига кўра, аввалига самолётнинг чап томонида номаълум жисм пайдо бўлган, сўнгра шимол тарафга кескин бурилиб ғойиб бўлган. Ҳаво ҳаракатини бошқариш хизмати радарларида эса ҳеч қандай жисм қайд этилмаган.
Орландодан Манчестерга учган Virgin Airlines авиакомпанияси самолёти учувчиси эса осмонда «атмосферага кирган метеор ёки бошқа жисмни» кўрганини айтган.
Нашрнинг ёзишича, осмондаги ғалати ёруғлик ҳақида яна бир авиакомпания учувчиси ҳам маълум қилган. Ирландия авиация бошқармаси мазкур ҳолат бўйича текширув ишларини бошлади.
Мавзуга оид

23:42 / 25.04.2025
Британияда саратонни касаллик белгилари пайдо бўлишидан олдин аниқлашга қодир қон таҳлили ишлаб чиқилди

20:28 / 24.04.2025
Британия Сурия вазирликлари ва разведка хизматларига нисбатан санкцияларни бекор қилди

10:24 / 22.04.2025
Ўзбекистондан Буюк Британияга ўрик данаги мағзи экспорти йўлга қўйилди

20:31 / 21.04.2025