Наманганда ака укасининг қотилига айланди
Шу йилнинг 20 ноябрь куни Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида яшаган Д.Т.нинг ташқи кўринишдан жароҳатсиз жасади уйидан топилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Ўтказилган суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, у бошининг ички қисмига етказилган жароҳатдан вафот этганлиги аниқланган.
Кўрилган чоралар натижасида шу йилнинг 15 ноябрь куни марҳум Д.Т.нинг акаси У.Т. уйида ўзаро жанжал туфайли уни юзи ва бошига қўллари билан уриб, жароҳат етказганлиги аниқланиб, ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

22:51 / 27.05.2025
Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

01:49 / 27.05.2025
Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди

23:54 / 26.05.2025
Наманганда «Сўнгги қўнғироқ» вақтида қизларнинг сочи ёниб кетди

17:17 / 22.05.2025