Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Йил давомида Kun.uz'да энг кўп ўқилган мақолалар
2018 йил турли воқеалар, кутилмаган ҳодиса ва қарорлар билан кечди. Йил сарҳисобини қилиб,барча учун қизиқ, муҳокамаларга сабаб бўлган, Kun.uz муштарийлари энг кўп ўқиган мақолалар рейтингини қуйида тақдим этишга қарор қилдик.
Дабдабали тўйлар ва унга қарши курашган Сенат
Тўғри, Сенат тўйлар бўйича бир қарорга келди: бу масалада якдил, қатъий ирода билдирилмади. Аммо, халқ бу масалани кўп қизиқиш билан кузатиб борди. Президент тўй меҳмонлари сонини 150 нафарга қисқартиришни таклиф қилди. Машҳур санъаткорлардан бири эса ўғлини уйлантириб, дабдабали тўй бергани ҳамманинг оғзига тушди.
Бахтсиз воқеалар, ҳуқуқбузарлик ва қотилликлар
Йил йўқотишидан бири - Обид Асомовнинг вафоти кўпчиликни қайғуга солди. Тунги клублардан бирида фожиали ўлим топган спортчининг қисмати ҳам кескин баҳсларни очиб қўйди. Шунингдек, ўз хонасида ўлдириб кетилган ИИВ полковниги, танасидан 16 дона игна топилган чақалоқ воқеаси ҳам сабаблари ошкор этилмаган сирга айланди.
Миллат учун қора кун сифатида эътироф этилган Ақтўбе фожиаси қурбонлари ҳақида кўп гапирилди. Президент автобуснинг ҳалокатига аслида нималар сабаб бўлганини айтди.
Мажбурий меҳнатга қарши кураш
Йил давомида энг шиддатли кураш айнан мажбурий меҳнатнинг барча шаклига қарши кечди. Аввало, пахта терими учун нарх оширилди. Шунга қарамай, кураш қурбонларсиз бўлмади. Айниқса, Оққўрғонда сувга туширилган олтовлон ортида Бош вазир ўринбосари лавозимида ишлаган Зоир Мирзаев тургани, барчани шокка туширди.
Монополист, бебош GM'дан хабарлар
Монополист автокорхонанинг ҳар бир янгилиги катта қизиқишларга сабаб бўлади. Масалан, машина нархини пасайтирадими, деган саволга жавоб берганда, Tracker'нинг илк суратларини эълон қилганда, қўйингки, ҳар бир вазиятда ундан кутилмаган (аслида, биз кутгандик) маълумотни эшитишга тайёр турдик.
Порахўрларга қарши кураш
Аввал, Самарқанд вилоят ҳокими, кейинроқ, Юнусобод туман ҳокими лавозимида ишлаган мансабдорларнинг қўлга тушиб қолиши, энг қизиқарлиси, бу хабарлар расман эълон қилиниши барчани ўйлантириб қўйди. Мамлакатда коррупцияга қарши кураш жиддий тус олди.
Барчанинг ёдида қолган айнан шу хабарлар Kun.uz сайтида энг кўп ўқилган мақолалар саналади.
Мавзуга оид

11:45 / 11.07.2024
Kun.uz жамоаси Ахбор Имомхўжаев хотира турнирида кумуш медални қўлга киритди

13:11 / 08.07.2024
Kun.uz жамоаси Ахбор Имомхўжаев хотира турнирни йирик ғалаба билан бошлади (фотожамланма)

22:02 / 27.06.2024
Kun.uz'нинг 4 нафар журналисти энг яхшилар қаторида тақдирланди

13:13 / 27.06.2024