Apple акциялари 9,4 фоизга арзонлашиб кетди

Фото: РИА Новости / Наталья Селиверстова
АҚШнинг Apple компанияси акциялари смартфонлар савдосидаги муаммолар сабабли тушумнинг камайиб кетиши ҳақидаги прогнозлардан кейин 9 фоиздан кўпроққа арзонлашиб кетди.
Компаниянинг Nasdaq биржасидаги акциялари нархи 9,4 фоизга арзонлашиб, 143,07 долларни ташкил қилган.
Аввалроқ компания раҳбари Тим Кук инвесторларга мактубида iPhone’лар сотилиши суръати секинлашиши кутилаётгани ҳақида маълум қилган. У бунинг асосий сабаби сифатида АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо урушини кўрсатган. Кукнинг мактубида, шунингдек, Apple охирги чоракда 84 млрд долларлик тушум кутаётгани айтилган. Ваҳоланки, 2 ой аввал компания бу қиймат 89 млрд доллардан 93 млрд долларгачани ташкил қилишини прогноз қилганди.
Мавзуга оид

19:38 / 10.06.2025
Дунёдаги энг қиммат 100 та IT-бренд қиймати 3,2 трлн долларга етди

16:46 / 10.06.2025
iPhone янги дизайни, Siri’да кечиктирилган ўзгаришлар, iOS26 ва Games – Apple WWDC25’да нималар тақдим қилди?

16:44 / 22.05.2025
Хитойда ўғирланган iPhone «қабристони» топилди

17:55 / 12.05.2025