Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Перу ва Бразилия чегарасида кучли зилзила қайд этилди

Перунинг Бразилия билан чегарадош Пурус вилоятида 7,2 магнитудали кучли зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Перу геофизика институти маълум қилди.
Ер силкинишлари маҳаллий вақт билан соат 14.25 да (Тошкент вақти билан 6 январь соат 00.25) 598 км чуқурликда қайд қилинган, унга 4-даража берилган. Бу кўпчилик одамлар зилзилани сезганликларини англатади. Бунда девор ва ойналар гўёки катта юк машинаси ёнидан ўтиб кетгандек титраб шовқин чиқарган бўлиши мумкин.
АҚШ геологик хизмати худди шу вақтда Бразилияда 6,8 магнитудали зилзила бўлганини маълум қилган. Зилзила маркази Тарауака муниципалитетидан 89 км ғарброқда, ўчоғи эса 575 км чуқурликда бўлган.
Айни вақтда талофатлар ёки жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган.
Мавзуга оид

20:44 / 04.07.2025
«Бу ҳазилми?» – перуликлар президент маошининг икки баравар оширилганини кескин муҳокама қилишяпти

18:01 / 25.04.2025
Перуда 5 минг йиллик мумиё топилди

17:50 / 16.04.2025
Перу собиқ президенти пул ювишда айбланиб 15 йилга қамалди

18:20 / 16.03.2025