Ҳиндистонда одамларга ҳужум қилган қоплон ушланди

Фото: Daily News & Analysis
Ҳиндистоннинг Гужарот штатида 4 кишига ҳужум қилишда гумонланаётган қоплон ушланди. Бу ҳақда Daily News & Analysis нашри маълум қилди.
Йиртқич эркак ва 2 ёшли ўғил бола, сўнгра 8 ёшли қизча ва фермерга ҳужум қилиб, Чхота-Удайпур округидаги қишлоқни қўрқувда ушлаган.
Қиз ва фермер оғир жароҳатларга қарамай тирик қолган. Қоплонни тутиш билан ўрмон хўжалигининг 50 ходими шуғулланган.
Қоплон камералардан бири ёрдамида аниқланган. У транквилизаторли найзалар ёрдамида хавфсизлантирилган. Йиртқичга ухлатувчи восита таъсир қилиши олдидан у яна бир кишини тишлаб олишга улгурган.
Мавзуга оид

02:00
Ҳиндистон ва Покистон муносабатлари таранглашди

13:32 / 25.04.2025
Apple АҚШ бозори учун iPhone ишлаб чиқаришни Ҳиндистонга кўчирмоқчи

11:19 / 25.04.2025
Покистон ва Ҳиндистон ҳарбийлари чегарада тўқнашди

22:02 / 24.04.2025