Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Татаристон президенти бир кунда икки марта Путинни ранжитди
Россия президенти Владимир Путин Давлат кенгаши президиумининг кенгайтирилган йиғилишида Татаристон президенти Рустам Миннихановга сўз беради, лекин у залда йўқ эди. Йиғилиш видеоёзувини RIA_Kremlinpool Telegram канали эълон қилган.
“Турибди-да, қаёққадир кетибди. Қаёққа кетди у?” — деган Россия президенти таъби тирриқ бўлганча, бу вақтда қолганлар Минниханов қаерда ўтирганини ахтариш билан банд эдилар.
Татаристон президенти 12 февраль куни аввалроқ “Тураржой ва шаҳар муҳити” миллий лойиҳаси мавзуси бўйича жамоатчилик вакиллари билан учрашув чоғида ҳам Путиннинг диққатини ўзига жалб қилган. Президент унга юзланганида истеҳзо аралаш шундай деган: “Республика раҳбарини мураккаб вазиятга туширмай қўяқолайлик — у нима ҳақида гапираётганимизни эшитмаяпти”.
Кремль матбуот хизматининг хабарига кўра, Путиннинг Татаристонга сафари чоғида бошқа тадбирлар билан биргаликда Минниханов билан алоҳида учрашуви ҳам назарда тутилган.
Мавзуга оид

12:00 / 30.07.2025
«Агентство»: Путиннинг қўриқчиси дронларга қарши қурол олиб юргани аниқланди

23:14 / 29.07.2025
Путинда 10 кун бор – Трамп Украинадаги уруш бўйича янги баёнот берди

16:37 / 29.07.2025
Трамп энди Путин билан суҳбатлашишдан манфаатдор эмаслигини айтди

18:33 / 28.07.2025