Ўзбекистон | 14:50 / 19.03.2020
7526
1 дақиқада ўқилади

Тошкент ҳайвонот боғи коронавирус сабабли ёпилди

Тошкент ҳайвонот боғи 19 март, пайшанба кунидан, бошлаб коронавирус сабаб вақтинчалик ёпилди. Ҳайвонот боғининг очилиши ҳақида расмий сайтда ва ижтимоий тармоқлари орқали хабар берилиши маълум қилинган.

Фото: tashkentzoo.uz

«Бизлар бу қарорга сизларни эҳтиёт қилиш учун келдик. Жониворларнинг аҳволидан эса хавотирланишга ўрин йўқ. Зоологлар ва мутахассислар ўз ишларини давом эттиришади», дейилади хабарда.

Ҳайвонот боғининг яқинида жойлашган Тошкент ботаника боғи ҳозирча очиқ.

Мавзуга оид