Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда иситиш таъминотини ўчириш режалаштирилмаяпти – ҳокимлик
Тошкентда иситиш мавсуми бугун, 10 апрелдан якунланиши ҳақидаги маълумот тўғри эмас, деб маълум қилди пойтахт ҳокимлиги.

«Тошкент шаҳар ҳокимлиги иситиш мавсуми давом этаётганини, марказий иситиш таъминоти ўчирилиши режалаштирилмаётганини маълум қилади.
Тошкент шаҳар ҳокимининг иситиш мавсумининг якунланиши ҳақидаги қарори оммавий ахборот воситаларида олдиндан эълон қилинади», – дейилади ҳокимлик матбуот хизмати хабарида.
Эслатиб ўтамиз, ҳаво ҳароратининг кўтарилиши муносабати билан 1 апрелдан бошлаб Тошкентда иситиш тизимини навбатма-навбат ўчириш режалаштирилган эди. Аммо кейинроқ ҳаво ҳарорати тушиб, ҳатто қор ёғди – 8-9 апрель кунлари кечаси ноль даражагача совуқ кузатилди.
Мавзуга оид

16:13 / 28.07.2025
Тошкент аэропорти қаршисидаги кўприк реконструкциясининг қиймати маълум бўлди

13:15 / 28.07.2025
Тошкентда ҳужжатлари тўлиқ бўлмаган 59 та уй-жой қурилиши тўхтатилди

23:59 / 25.07.2025
Свет ўчмаган кун йўқ: Тошкент электрсиз қийналмоқда

18:40 / 25.07.2025