Ўзбекистон | 23:45 / 24.05.2020
272371
2 дақиқада ўқилади

Бугун беш ҳудудда аҳоли орасида янги зарарланиш ҳолатлари аниқланди

24 май куни Ўзбекистонда жами 49та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди ва 33 бемор тузалди. Шу вақтгача 2565 киши соғайган, айни вақтда шифохоналарда 586 бемор даволанмоқда. 

Бугун янги ҳолатлар бешта ҳудудда - Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти, Самарқанд, Наманган ва Навоийда қайд этилган.

Хусусан, Тошкентда 12, Навоийда 5, Самарқандда 3 кишига коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилган.

Бугунги ҳолатларнинг 5таси хориждан келганлар, 8таси карантиндагилар билан боғлиқ, аҳоли орасида 36та зарарланиш ҳолати аниқланган. 

Навоий вилоятида аҳоли орасида 16та ҳолат аниқланди. Бугун бу вилоятда 8 бемор тузалди. Шифохоналарда 78 бемор даволанмоқда.

Тошкент шаҳрида аҳоли орасида 9та ҳолат аниқланди. Пойтахтда 13 бемор тузалди. Айни вақтда шифохоналарда 376 бемор даволанмоқда.

Самарқанд вилоятида аҳоли орасида 8та ҳолат аниқланди, 12 бемор тузалди. 102 бемор шифохоналарда қолмоқда.

Тошкент вилоятида аҳоли орасида 2та ҳолат аниқланди (вилоятда касаллик тасдиқланган беморлар Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларига жойлаштирилади).

Наманган вилоятида аҳоли орасида 1та ҳолат аниқланди. Вилоятда сўнгги кунларда янги ҳолатлар аниқланмаётганди. Шифохоналарда 10 нафар бемор бор.

Айни пайтда 3164та касалланиш ҳолатидан 2565 бемор бутунлай соғайган. Ҳозирда республиканинг 7 ҳудудидаги даволаш муассасаларида 586 нафар бемор даволанмоқда.

Мавзуга оид