Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 2700га яқинлашмоқда
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида жами 17 бемор тузалгани ҳақида маълумот берди.
Тошкент шаҳридаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 5 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 12 нафар, жами 17 нафар бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди.
Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг барчаси эркак бўлиб, ёши каттаси 62 ёшда, ёши кичиги эса 21 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона, Тошкент, Сурхондарё вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 1 нафардан.
Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 9 нафари эркак, 3 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 51 ёшда, ёши кичиги 16 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Қашқадарё ва Сирдарё вилоятларидан 3 нафардан, Фарғона вилоятидан 2 нафар, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент ва Наманган вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридан 1 нафардан.
Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 980 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони 997 нафарга етди.
Мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2685 нафарни ташкил этмоқда.
Айни вақтда республикадаги шифохоналарда жами 697 нафар бемор даволанмоқда,
Мавзуга оид

21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади

17:18 / 05.07.2025
Буюк Британияда коронавируснинг янги штамми тарқалди

17:25 / 01.07.2025
ЖССТ Covid-19 қандай пайдо бўлгани ҳақида якдил хулосага келмади

00:30 / 09.06.2025