Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Daimler АҚШда «дизелгейт» иши бўйича 2,2 миллиард доллар тўлайди
Германиянинг Daimler автомобилсозлик компанияси “дизелгейт” иши бўйича АҚШ ҳукумати билан келишувга эришди. Унга кўра, компания АҚШга 1,5 млрд доллар ҳамда компанияга қарши судга берилган жамоавий арзнома бўйича автомобиллар эгаларига 700 млн доллар тўлайди.
Daimler Volkswagen ва бошқа бир қатор автомобилсозлик компаниялари билан бирга бир неча йил аввал “дизелгейт” деб номланган можаро марказида қолганди. Ўшанда компаниялар ўзларининг дизел автомобилларида атроф-муҳитга чиқариладиган зарарли чиқиндилар ҳажмини камайтириб кўрсатувчи дастурий таъминот қўллашда айбланган.
Аввалроқ Daimler шу сабабга кўра дастурий таъминотни алмаштириш учун бир неча миллион автомобилларини ортга қайтариб олишига тўғри келган. Компания, шунингдек, 2019 йилда Германия ҳукумати билан келишувга эришиб, 870 млн евро жарима тўлаган.
Мавзуга оид

22:55 / 02.08.2025
АҚШ Сенати Россияга қарши янги санкцияларни маъқулламасдан таътилга чиқмоқда

21:35 / 02.08.2025
Ҳиндистон Трампнинг таҳдидларига қарамай, Россиядан нефт сотиб олишда давом этади – ОАВ

20:28 / 02.08.2025
ҲАМАС Фаластин давлати ташкил этилмагунча қуролни ташлашдан бош тортди

16:30 / 02.08.2025