Президент мактабларига қабул ва имтиҳон ўтказиш санаси маълум қилинди
Бу йил Президент мактабларига аризалар онлайн қабул қилинади. Қабул жараёни 5 июндан 25 июнгача давом этади. Имтиҳонлар 3 босқичда бўлиб, кириш имтиҳонларининг биринчи босқичи 20-25 июл кунлари бўлиб ўтади.
Бугун, 11 май куни, Президент мактабларига қабул ва кириш имтиҳонларини ўтказиш тартиби юзасидан ўтказилган матбуот анжуманида Президент мактабларига ҳужжат топшириш ва имтиҳон жараёнлари тартиби ва талабалар тўғрисида маълумот берилди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги раҳбари Ҳилола Умарованинг маълум қилишича, бу йил Президент мактабларига қабул 5 июндан 25 июнгача давом этади. Имтиҳонлар 3 босқичда бўлиб, кириш имтиҳонларининг биринчи босқичи 20-25 июл кунлари математика фанидан бўлиб ўтади.
Aгентлик директор ўринбосари Aмирулла Aбдуллаевнинг қўшимча қилишича, биринчи босқичда математика фанидан имтиҳонда 30-40 та савол берилади. Иккинчи босқич 20-23 августда бўлиб ўтади. Бунда танқидий фикрлаш, муаммони ечиш ва инглиз тилидан тест синовлари бўлади.
Aгентлик директор ўринбосари Президент мактабларига кириш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар ҳақида маълумот берди.
“Президент мактабларига қабул учун, туғилганлик тўғрисида гувоҳнома, белгиланган шаклдаги маълумотнома, 3 4 ўлчамдаги расм (охирги 2 ой давомида тушилган), баҳолар табелининг нусхаси, талабгор ҳамда унинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар фуқаролик паспорти маълумотлари (телефон рақами, электрон почта ,манзили) кабилар талаб қилинади”, – дея маълум қилди Aбдуллаев.
Мавзуга оид

17:14 / 11.06.2025
Имтиҳон жавобларини 5 минг сўмдан сотган мактаб ўқитувчиси ишдан олинди, директорга эса таъсир чораси қўлланди

11:14 / 11.06.2025
Қашқадарёда мактаб ўқитувчиси битирувчиларга имтиҳон жавобларини сотгани айтилмоқда

23:11 / 18.04.2025
Тошкент ва Москва мигрантларни танлаб олиш жараёнини Ўзбекистонга кўчириш устида ишламоқда

20:18 / 27.03.2025