Коронавируснинг ҳиндча штамми бутун Европага тарқалиши тахмин қилинди
Коронавируснинг делта-варианти 60дан ортиқ мамлакатда аниқланган. У коронавируснинг дастлабки штаммига нисбатан 60 фоизга юқумли, деб ҳисобланмоқда.

Европа касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш маркази раҳбари Андреа Аммон коронавируснинг ҳиндча штамми тезлик билан бутун Европага тарқалишини тахмин қилди, деб ёзади The Independent.
Унинг сўзларига кўра, 2021 йил августига бориб, Европа ҳудудидаги коронавирус юқтириш ҳолатларининг 90 фоизи вируснинг делта-вариантига тўғри келади. У шунингдек, эмланмаганлар орасида касаллик юқтиришлар сони кескин ўсишини айтди.
Нашрнинг ёзишича, вируснинг ҳиндча штамми Франция ва Испанияда қайд этилган. У Белгия, Италия ва Португалияда аллақачон тарқалган.
Коронавируснинг делта-варианти 60дан ортиқ мамлакатда аниқланган. У коронавируснинг дастлабки штаммига нисбатан 60 фоизга юқумли, деб ҳисобланмоқда.
Аввалроқ Ўзбекистонда коронавируснинг «ҳиндча» штамми аниқлангани хабар қилинганди.
Мавзуга оид

00:30 / 09.06.2025
Хитойда глобал пандемияга олиб келиши мумкин бўлган янги коронавирус аниқланди

11:25 / 30.05.2025
ССВ: Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарор

17:25 / 29.05.2025
Осиёда COVID яна кенг тарқалди, ҳукуматлар ниқоб тақишга чорламоқда

23:21 / 15.05.2025