Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ғиждувонлик 16 ёшли ўсмир Шўркўл сув омборида чўкиб кетди
Навоий вилояти Конимех туманида жойлашган Шўркўл сув омборида ғиждувонлик 16 ёшли ўсмир чўкиб кетган. Бу ҳақда Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Kun.uz’га хабар берди.
Маълум қилинишича, 2021 йил 24 июнь куни Ғиждувон туманида яшовчи 16 ёшли йигит Шўркўл сув омборига чўмилишга бориб, сувга чўкиб кетган. Ўсмирнинг жасади бир кундан кейин топилган.
Қайд этилишича, ўсмир йигитни каналнинг чуқурлиги 3-4 метр бўлган қисмида сув тўлқини оқизиб кетган. Ҳозирда ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

22:01 / 25.07.2025
Рамзон Қодиров Туркияда дам олаётганда чўкиб кетишига сал қолди – ОАВ

11:23 / 25.07.2025
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди

16:09 / 12.07.2025
Тошкентда 7 нафар бола уйдаги ҳовузда чўкди

21:17 / 03.07.2025