Болгария парламенти сайловларида телебошловчи партияси ғалаба қозонди
Болгарияда 11 июлда муддатдан олдин ўтган парламент сайловларида телебошловчи ва қўшиқчи Слава Трифоновнинг “Шундай халқ бор” партияси ғалаба қозонди.

Фото: Axios
Маълумотларга кўра, Трифоновнинг партияси бюллетенларнинг 100 фоизи ҳисоб-китоб қилингандан кейин 24,08 фоиз (657824 минг) овоз тўплагани маълум бўлган.
2-ўринни собиқ бош вазир Бойко Борисовнинг ГЕРБ-СДС партияси (Фуқаролар Болгариянинг европача ривожланиши учун – Демократик кучлар партияси) 23,51 фоиз овоз билан эгаллаган.
Кейинги ўринларни 13,39 фоиз овоз билан Болгария социалистик партияси, 12,64 фоиз овоз билан “Демократик Болгария”, 10,71 фоиз овоз билан “Эркинлик ва озодлик ҳаракати” ва 5,01 фоиз овоз билан “Ўрнингдан тур! Мафия йўқолсин!” партияси эгаллаган.
Парламентдаги мандатлар тақсимланишида Трифонов партияси 62 ўрин, ГЭРБ эса 61 ўрин олиши кутилмоқда. Сайловлар натижалари ва парламентдаги ўринлар тақсимланиши бўйича якуний маълумотлар 16 июлгача эълон қилинади.
Май ойида Болгария президенти Румен Радев парламентни тарқатиб юбориб, янги сайловлар ўтказилишини эълон қилганди. Бундай қарор депутатлар ҳукуматни шакллантириш бўйича келиша олмагандан кейин қабул қилинган.
Апрелда ўтган сайловларда Бойко Борисовнинг ГЕРБ партияси ғалаба қозонган.
Мавзуга оид

13:58 / 10.06.2025
Ўзбекистон ва Болгария ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиради

21:30 / 09.06.2025
Болгария президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди

16:35 / 08.06.2025
Болгария президенти 9 июн куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади

15:08 / 01.06.2025