Бағдоддаги терактда 25 киши ҳалок бўлди
19 июлда Бағдод шарқида содир этилган теракт вақтида камида 25 киши ҳалок бўлди, 47 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Shafaq News портали хабар берди.

Фото: shafaq.com
Маълумотларга кўра, Ироқ пойтахтининг Мадинат-Садр туманидаги бозорда портловчи қурилма ҳаракатга келтирилган. Портлаш катта талафотларга олиб келган, бир нечта дўкон ёниб кетган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ушбу ҳодисани теракт деб таснифлаган ва унда қўлбола бомба қўлланганини таъкидлаб ўтган. Шу билан бирга, полиция ушбу ҳужум ортида худкуш турган бўлиши мумкинлигини истисно қилмаяпти.
Ироқ бош вазири Мустафо ал-Козимий ҳужумни дарҳол тергов қилишни ҳамда Мадинат-Садрдаги полиция бўлинмаларидан бирининг бошлиғини ҳибсга олишни буюрган.
Теракт учун жавобгарликни ҳозирча бирорта гуруҳ ўз зиммасига олмаган.
Мавзуга оид

08:37 / 25.04.2025
Россияда терактни тайёрлаётган «марказий осиёликлар» йўқ қилингани хабар берилди

09:30 / 24.04.2025
Ҳиндистон Кашмирдаги терактдан кейин Покистонга чекловлар жорий қилди

16:59 / 14.04.2025
«Крокус» терактида айбланаётган тожикистонликлар ақли расо деб топилди

17:12 / 22.03.2025