Ёқутистонда ўрмон ёнғинларидан чиққан тутун қуёшни тўсиб қўйди
Аввалроқ Ёқутистон Республикасида 1,5 млн гектардан ортиқ ўрмон ёнаётгани хабар қилинганди.

Фото: news.ykt.ru
Ёқутистондаги Кубай қишлоғида ўрмон ёнғинларидан чиққан тутун натижасида кундузи худди тундаги каби зимистонга айланди. Ушбу ҳолат тасвирланган видео 14news Telegram-каналида жойлаштирилди.
Лавҳада қоронғи осмон ва кул ёғаётган йўл тасвирланган. Каналнинг хабар беришича, видео 2 август соат 15:00да олинган.
News.Ykt.Ru ўқувчиларининг маълум қилишича, соат 17:00да Багадя қишлоғида ҳам қуёш кўринмай қолган.
Аввалроқ Ёқутистон Республикасида 1,5 млн гектардан ортиқ ўрмон ёнаётгани хабар қилинганди.
Маълумот берилишича, ўрмон ёнғинлари ҳатто космосдан ҳам кўринган.
Мавзуга оид

21:49 / 23.04.2025
Байкалортида ўрмон ёнғинлари сабаб федерал даражадаги фавқулодда ҳолат режими жорий этилди

22:56 / 24.03.2025
Шимолий Каролинада ўрмон ёнғинлари кузатилмоқда

17:32 / 23.03.2025
Жанубий Кореяда ўрмон ёнғинлари оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди. Мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

23:25 / 04.03.2025