Жузжон вилояти толиблар назоратига ўтди
Ҳукумат кучлари вилоят маркази Шибирғон шаҳридан 15 километр масофага чекинган.

Афғонистон шимолидаги Жузжон вилояти тўлалигича «Толибон» ҳаракати назоратига ўтди. Бу ҳақда Жузжон губернатори ўринбосари Абдул Қодир Малийга таяниб Pajhwok Afghan News агентлиги хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, ҳукумат кучлари вилоят маркази Шибирғон шаҳридан 15 километр масофага чекинган.
Бундан ташқари, агентлик манбасининг хабар қилишича, Жузжон қамоқхонаси бошлиғи полковник Мунаввар Умарий ўлдирилган.
Аввалроқ толиблар Шибирғон шаҳри устидан назорат ўрнатгани ҳақида хабар қилинганди.
Мавзуга оид

16:56 / 10.06.2025
Шавкат Мирзиёев: Украина билан боғлиқ вазиятни фақат дипломатик йўллар билан ҳал этиш лозим

16:48 / 05.06.2025
Ўзбекистон Афғонистонга 183 тонна инсонпарварлик ёрдами юборди

13:21 / 04.06.2025
Ўзбекистон Афғонистонда дори ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин

12:12 / 03.06.2025