Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия, Туркия ҳатто Грузиягача мағиз экспорт қилаётган учқўрғонлик онахон
Учқўрғон туманининг Мустақиллик маҳалласида яшовчи Комила Тошбоева мана 30 йилдирки мағизчилик билан шуғулланади. Икки қоп ёнғоқдан бошланган иш бугун маҳалладаги 40-50 та одамни бандлигини таъминламоқда.

Наманганнинг ўзидан, шу билан бирга республиканинг турли ҳудудларидан олиб келинган ёнғоқлар мағзини ажратиш учун аҳолига бўлиб берилади.
Тайёр мағизлар ички бозорга ҳамда Россия, Туркия, Грузия ва бошқа кўплаб мамлакатларга экспорт қилинади. Комила опа ҳозирда грузиялик ҳамкорига маҳсулот тайёрламоқда. У бу йил мағиз Россияга камроқ сотилгани, бунга сабаб Хитой томонидан кўпроқ мағиз етказиб берилаётгани эканини таъкидлайди.
Қаҳрамонимиз меҳнат ортидан кам бўлмаганини кўп бор таъкидлади. У ўзини меҳнатдан айро тасаввур қила олмайди.
Мавзуга оид

16:19 / 23.07.2025
Наманганда сигир ёш болани сузиб, ўлдириб қўйишига сал қолди

10:48 / 21.07.2025
Ўзбекистондан Британияга қовун экспорти йўлга қўйилди

13:40 / 16.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина

11:57 / 15.07.2025