Қидирувдаги самарқандлик Термиз туманида қўлга олинди
Сурхондарё вилояти Термиз туманида самарқандлик қидирувдаги шахс қўлга олинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил февраль ойида Самарқанд вилоятида яшовчи К.Ж. Қизириқ туманида Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» бандида кўрсатилган жиноятни содир этган. Сўнг, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган.
Қайд этилишича, Қизириқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан К.Ж.га эҳтиёт чораси сифатида «қамоқ» қўлланилган ва унга нисбатан қидирув эълон қилинган.
Таъкидланишича, жорий йил 2 октябрь куни, Қизириқ туман ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан К.Ж. Термиз тумани ҳудудида юргани аниқланиб ушланган.
Мавзуга оид

18:45
Сурхондарёда 913 млрд сўмга «Сангардак» туристик маркази қурилмоқда

10:06 / 07.06.2025
Тошкент ва Сурхондарёда кучли таъсирга эга дориларни сотаётганлар ушланди

19:06 / 03.06.2025
Қатлдан қочганлар: мустақил Ўзбекистон тарихидаги энг шов-шувли қамоқдан қочиш иши

19:09 / 30.05.2025