Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Трансафғон йўлаги бўйича халқаро музокаралар бўлиб ўтди
Жорий йил 6-7 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида Афғонистон ҳудуди орқали ўтувчи «Термиз –Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар» темир йўли линиясини лойиҳалаш ва қуриш бўйича транспорт вазирликлари раҳбарлари иштирокида уч томонлама (Ўзбекистон, Афғонистон, Покистон) ва кўп томонлама (Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Афғонистон, Покистон) музокаралар бўлиб ўтди.

Фото: Ўзбекистон темир йўллари
«Ўзбекистон темир йўллари» ахборот-таҳлилий медиа маркази хабарига кўра, томонлар қўшничилик алоқаларини мустаҳкамлаш, халқаро транспорт коммуникациялари ва савдо алоқаларининг минтақалараро ҳамкорлигини ривожлантириш, шунингдек, иқтисодиёт турли тармоқларида ҳамкорликни чуқурлаштиришда мазкур лойиҳанинг аҳамияти ҳақида таъкидлаб ўтди.
Йиғилиш якунида томонлар тез орада илгари сурилган темир йўл линиясини қуриш лойиҳасини жойига чиққан ҳолда ўрганиш, ишчи гуруҳлар йиғилишини доимий равишда ўтказиш ва дастлабки техник-иқтисодий асослар ишлаб чиқилгандан сўнг лойиҳага халқаро молия институтларини жалб қилиш бўйича келишиб олди.
Мавзуга оид

07:51 / 21.07.2025
Германиядан бир йил ичида иккинчи депортация рейси Кобулга учиб кетди

18:41 / 18.07.2025
Ўзбекистон, Покистон ва Афғонистон ўртасида Трансафғон темир-йўли бўйича битим имзоланди

12:15 / 18.07.2025
Бахтиёр Саидов Кобулда Афғонистон бош вазири вазифасини бажарувчи билан учрашди

16:42 / 14.07.2025