Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда чевархона ёниб кетди

Фото: Наманган вилоят ФВБ матбуот хизмати
Наманган шаҳрида жойлашган чевархоналардан бирида 30 декабрь куни ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Наманган вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар қилди.
Маълум қилинишича, шу куни соат 12:09 да шаҳар ФВБ бўлимига «Озод» маҳалласи А.Хўжаев кўчасида жойлашган хусусий корхонага қарашли чевархонада ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида маълумот келиб тушган.
Ёнғин қутқарувчилари воқеа жойига 12:14 да етиб борган, соат 12:16 да ёнғин жойи ўраб олинган. 12:45 да ҳолат бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида чевархона биносининг шифт ва ички қисмидан 70 квадрат метр жойи, тайёр ва яримтайёр маҳсулотлар, 6 дона тикув машинаси, 1 дона компьютер ҳамда ҳужжатлар ёниб зарарланган. Фуқароларнинг тан жароҳати олиши ва ҳалок бўлиши ҳолатлари кузатилмаган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

23:00 / 10.07.2025
Кичик Чимён тоғида ёнғин содир бўлди

20:30 / 10.07.2025
Олмаотада ўзбекистонликлар ҳалок бўлган ҳостелдаги ёнғин бўйича суд ҳукми чиқарилди

13:31 / 10.07.2025
Махтумқули кўчасида янги қурилаётган бинода ёнғин содир бўлди

13:20 / 09.07.2025