Тошлар орасидаги қишлоқ — Сангардак | Манзил
Содда ва самимий инсонлар ҳақида ҳикоя қилувчи «Манзил» лойиҳаси бу гал Сурхондарёнинг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак қишлоғига борди.

Тўғриси, қишлоқ биз кутгандан анча чиройли, одамлари меҳмондўст, кимни кўрманг, келинг, меҳмон қилай, дейди. Сангардакнинг олмаси ва ноки айниқса бир умрга ёдда қолди. Қишлоқда ҳаммада боғ бор. Қишлоқ жойлашуви, ҳавоси ва сувининг тозалигиданми, мевалари ҳам тилни ёрадиган даражада ширин экан.
Бу сафар жамоамизни тўй муносабати билан наҳорги ошга таклиф қилишди. Каналимиз кузатувчилари орасида наҳорги ошни соғинганлар топилса керак.
Минг марта эшитгандан бир марта кўрган афзал, дейишади-ку. Кўрсатув давомида тўй оши, ажойиб шаршара ва ҳазилкаш отахонлар билан бўлган суҳбатдан баҳраманд бўлинг.
Тоҳиржон Турсунов,
Боймирза Халилов,
Kun.uz'нинг “Манзил” лойиҳаси учун махсус.
Мавзуга оид

18:07 / 10.06.2025
Термизда Damas 17 ёшли скутер ҳайдовчисини уриб юборди. Жабрланувчи вафот этди

18:45 / 09.06.2025
Сурхондарёда 913 млрд сўмга «Сангардак» туристик маркази қурилмоқда

10:06 / 07.06.2025
Тошкент ва Сурхондарёда кучли таъсирга эга дориларни сотаётганлар ушланди

19:06 / 03.06.2025