Қибрайда пойга уюштирган автобус ҳайдовчиси ЙТҲ келтириб чиқарди
Тошкент вилоятининг Қибрай туманида «Исузу» ва «Ласетти» ўртасида тўқнашув содир бўлди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Жорий йилнинг 11 апрель куни соат 14:30 лар атрофида «2-автобус саройи» филиали ҳайдовчиси Х.У. «Исузу» русумли автобусни 199-йўналишда Қибрай тумани, Алишер Навоий кўчаси бўйлаб бошқариб бораётиб, «Макро» дўкони қаршисида «Ласетти» русумли енгил автомобил билан тўқнашув содир қилган.
Тўқнашув натижасида жароҳат олганлар йўқ. Йўл-транспорт ҳодисаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан расмийлаштирилган.
ЙТҲ юзасидан хизмат суриштируви ўтказилганда, ҳайдовчи Х.У. «2-Автобус саройи» филиали ҳайдовчиси А.Ф. бошқарувидаги «Исузу» русумли 198-сонли автобус йўналиши билан ўзаро пойга ўйнагани аниқланди.
Йўловчилар ва бошқа йўл ҳаракати иштирокчилари ҳаётини хавф остига қўйгани ҳамда йўл ҳаракати қоидаларига риоя этмагани натижасида ЙТҲ содир этгани учун ҳар икки ҳайдовчи билан филиал ўртасида тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинган.
Қайд этилишича, автобусга етказилган зарар айбдор ҳайдовчи томонидан ўрнатилган тартибда ундирилади.
Мавзуга оид

00:00
Навоий учун Хитойдан 42 та замонавий автобус олиб келинди

23:20 / 09.06.2025
Қибрай туманидаги кўприклардан бирида автомобил ҳаракати тўлиқ чекланди

13:59 / 05.06.2025
Қозоғистонда Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобусда ёнғин чиқди

20:22 / 29.05.2025