Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга импорт олма асосан Эрондан олиб келинмоқда
Эрон олма мевасини Ўзбекистонга экспорт қилувчи давлатлар ичида етакчилик қилмоқда.

Фото: Kun.uz
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-апрель ойларида хориждан қиймати 9,0 млн AҚШ долларига тенг бўлган 22,4 минг тонна олма меваси импорт қилинган.
Қайд этилишича, олма импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 22,1 минг тоннага ёки 19,6 баробарга ошган.
Ўзбекистон 4 ой мобайнида энг кўп олма мевасини импорт қилган давлатлар орасида Эрон етакчилик қилмоқда – 15,2 минг тонна.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
- Польша – 2,2 минг тонна;
- Молдова – 1,5 минг тонна;
- Украина – 1,8 минг тонна;
- Туркия – 732,6 тонна;
- Хитой– 523,6 тонна;
- Қозоғистон – 164,3 тонна.
Бундан олдин Ўзбекистонга импорт қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари қиймати маълум бўлганди.
Мавзуга оид

09:02
“Янги лойиҳаларда Эрон ва Россиянинг иштироки камайиб, туркийларнинг аҳамияти ортиб боряпти” – сиёсатшунос

18:28 / 26.07.2025
Эронда балуж террорчилари суд биносига ҳужум қилди

07:40 / 24.07.2025
Эрон ТИВ раҳбари: Теҳрон уранни бойитишдан воз кечмайди

09:21 / 23.07.2025