Ўзбекистон | 08:55 / 16.08.2022
3534
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон олмаси асосан Қозоғистонга экспорт қилинаётгани маълум бўлди
2022 йил январь-июль ойларида Ўзбекистон 7 та давлатга қиймати 6,6 млн AҚШ долларига тенг бўлган 16,9 минг тонна олма экспорт қилган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, олма экспорти 2021 йил мос даври билан солиштирилганда 8,3 минг тоннага ошган.
2022 йил 7 ойида Ўзбекистон олма экспорт қилган асосий давлатлар:
- Қозоғистон – 11,6 минг тонна;
- Россия – 3,8 минг тонна;
- Қирғизистон – 1,2 минг тонна;
- Туркманистон – 128 тонна;
2022 йил 7 ойида хорижга энг кўп олма экспорт қилган ҳудудлар:
- Фарғона вилояти – 5,1 минг тонна;
- Хоразм вилояти – 4,3 минг тонна;
- Бухоро вилояти – 1,5 минг тонна;
- Тошкент вилояти – 1,4 минг тонна.
Мавзуга оид

21:22 / 25.04.2025
Қозоғистон суперкомпютер яратишга 40-50 млн доллар сарфлайди

08:43 / 25.04.2025
Қозоғистонда Россия билан урушга тайёргарлик кўрилаётгани рад этилди

07:55 / 23.04.2025
Қозоғистонда Чимкент ҳокими ўринбосарининг ҳаётига суиқасд қилинди

23:14 / 22.04.2025