Тошкентда юк машинаси Trailblazer’нинг орқа қисмига келиб урилди
Янгиҳаёт туманида юк машинаси ва Trailblazer автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ЙТҲ ҳақида маълумот берди.
Қайд этилишича, 2022 йил 19 октябрь куни соат 10:25 ларда Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманидаги Металлургия завод қаршисида йўл-транспорт ҳодисаси кузатилган.
Ҳайдовчилар, 1999 йилда туғилган У.Х. SAMS русумли юк автомашинасини бошқариб кетаётиб, шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган, 1998 йилда туғилган Х.М. бошқарувидаги Trailblazer автомашинасининг орқа қисмига урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
ЙТҲ сабаби: Trailblazer автоулов ҳайдовчиси тартибга солинмаган пиёдалар йўлагидан ўтаётган пиёдани ўтказиш учун тўхтаганида, орқасидан ҳаракатланиб келган юк автоулов ҳайдовчиси оралиқ масофа сақламаганлиги ва ер намлиги учун тўхтай олмай орқасидан бориб урилган.
Ҳодиса натижасида тан жароҳатлари олганлар йуқ.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

20:44 / 25.04.2025
Ўзбекистонда йил бошидан буён 170 дан ортиқ киши ЙТҲ содир этгани учун қамалди

11:17 / 25.04.2025
Самарқандда пиёдалар йўлакчасидаги ҳодиса оқибатида бир киши вафот этган

10:29 / 25.04.2025
Самарқандда Lacetti пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган ўнга яқин кишини уриб кетди

08:35 / 25.04.2025