Бунёдкор шоҳкўчасида 4та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Шайхонтоҳур тумани Бунёдкор шоҳкўчасида 4та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳолат юзасидан маълумот тақдим этди.
2022 йил 1 ноябрь куни соат 17:15 ларда Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Бунёдкор шоҳкўчаси 6а-уй қаршисида 1975 йилда туғилган ҳайдовчи Lacetti’ни бошқариб кетаётиб, йўл четида тўхтаб турган, 1991 йилда туғилган ҳайдовчига тегишли Spark’ка келиб тўқнашган.
Оқибатда, Spark ўзидан олдинда тўхтаб турган, 1977 йилда туғилган ҳайдовчига тегишли Cobalt билан тўқнашган, зарб натижасида Cobalt ўзидан олдинда турган, 1986 йилда туғилган ҳайдовчига тегишли Lacetti билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Lacetti ҳайдовчиси тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

11:17
Самарқандда пиёдалар йўлакчасидаги ҳодиса оқибатида бир киши вафот этган

10:29
Самарқандда Lacetti пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган ўнга яқин кишини уриб кетди

08:35
Жиззахда Tracker юқори тезликда дўконга урилди

13:02 / 24.04.2025