Қозоғистонда мустақиллик куни нишонланди
Президент Тўқаев Қозоғистон суверенитети ва яхлитлигини ҳимоя қилиш муқаддас бурч эканини айтди.

Фото: AP
2022 йил 16 декабрда Қозоғистон 31-марта Мустақиллик кунини нишонлади.
Мамлакат президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ватандошларини Мустақиллик куни билан табриклади.
«Мамлакат суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш бизнинг муқаддас бурчимиздир», деди Тўқаев.
Унинг сўзларига кўра, 1991 йил 16 декабр куни аждодлар орзуси рўёбга чиққан улуғ сана ҳисобланади.
«2022 йил давлат учун бурилиш йили бўлди. Биз мисли кўрилмаган ички ва ташқи қийинчиликларга дуч келдик, бироқ бирлик ва ҳамжиҳатлик туфайли барча синовларни дадил енгиб ўтдик. Давлатни янада ривожлантириш олдимизда турган асосий вазифадир. Бунга эришиш учун биз кўп меҳнат қилишимиз керак. Шундагина Қозоғистон кучли давлатга айланади», — деди Тўқаев.
Мустақиллик байрами муносабати билан Қозоғистонда турли тадбирлар ташкил этилмоқда.
Мавзуга оид

21:22 / 25.04.2025
Қозоғистон суперкомпютер яратишга 40-50 млн доллар сарфлайди

08:43 / 25.04.2025
Қозоғистонда Россия билан урушга тайёргарлик кўрилаётгани рад этилди

07:55 / 23.04.2025
Қозоғистонда Чимкент ҳокими ўринбосарининг ҳаётига суиқасд қилинди

23:14 / 22.04.2025