Лондон: Россия Соледарнинг катта қисмини назорат қиляпти

Фото: РИА Новости
Британия ҳарбий разведкаси маълумотларига кўра, Россиянинг сўнгги тўрт кунлик ҳужумидан сўнг, Соледарнинг катта қисми рус қўшинлари ва "Вагнер" ХҲК кучлари назорати остида бўлиши мумкин.
Буюк Британия Мудофаа вазирлиги томонидан тайёрланган Украинадаги вазият шарҳига кўра, Бахмутдан 10 км шимолда жойлашган ушбу аҳоли пунктини эгаллаб олиш, эҳтимол, Россия кучларининг асосий тезкор вазифасидир.
Катта эҳтимол билан у Бахмутни шимолдан четлаб ўтиш ва Украина алоқа йўлларини бузиш мақсадида амалга оширилмоқда.
Бошқа нарсалар қаторида, жанглар ҳудуд остидан ўтувчи 200 километрлик ташландиқ туз конлари туннелларига кириш учун ҳам олиб борилган, деб маълум қилди Лондон.
«Бахмутга босим кучайганига қарамай, рус қўшинлари уни тез орада ўраб олишлари даргумон, чунки Украина қўшинлари барқарор чуқур мудофаа чизиғини ва таъминот йўлларини назорат қилмоқда», — дейилади Twitter'да.
Мавзуга оид

21:33 / 14.06.2025
Трамп билан Путин Яқин Шарқдаги хавфли кескинлашувни муҳокама қилди

20:19 / 14.06.2025
АҚШ Россия нефти нархининг юқори чегарасини пасайтиришга қарши – ОАВ

18:00 / 14.06.2025
Зеленский Украина тинчлик учун қандай муросага тайёрлигини айтди

14:11 / 14.06.2025