2050 йилга бориб Амударё ва Сирдарё суви камайиши мумкин – Элдор Арипов
Бу даврга бориб Амударёда сув оқими 15 фоизга, Сирдарёда 5 фоизга қисқариши мумкин. Оқибатда қишлоқ хўжалиги ҳосилдорлиги 30 фоизга тушиши мумкин.

2050 йилга бориб Марказий Осиё мамлакатлари озиқ-овқат хавфсизлиги муаммосига дуч келиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Элдор Арипов экспертлар йиғилишида маълум қилди.
«Мутахассисларнинг фикрича, ҳаво ҳароратининг ошиш суръати ҳар йили ўсиб боради. Бу нимага олиб келиши мумкин? Ҳозир биз Қирғизистон ва Тожикистонда ерларнинг чўлланиши, музликларнинг қисқариши муаммосини кўриб турибмиз. Бу музликлар минтақага зарур бўлган сувнинг асосий манбаи», деб Элдор Арипов сўзларини келтирмоқда Kazinform.
Унинг қўшимча қилишича, 2050 йилга бориб Амударё ва Сирдарё суви камайиши мумкин.
«Амударёда сув оқими 15 фоизга, Сирдарёда 5 фоизга қисқариши мумкин. Бу қишлоқ хўжалигида ҳосилдорликнинг пасайишига олиб келади. Худди шу ҳисоб-китобларга кўра, 2050 йилга бориб қишлоқ хўжалиги ҳосилдорлиги 30 фоизга тушиши мумкин. Бу озиқ-овқат хавфсизлиги муаммосини келтириб чиқариши мумкин. Яъни, экология, иқлим ўзгариши, сув истеъмоли билан боғлиқ қатор муаммолар ҳал этишимизни талаб қиладиган долзарб масала», деб қўшимча қилди Элдор Арипов.
Мавзуга оид

20:04 / 18.04.2025
Сирдарёда бир неча ўғрилик содир этган жиноий гуруҳ қўлга олинди

13:48 / 18.04.2025
Ҳудудларда ер сотиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди

17:06 / 17.04.2025
Сирдарёлик раҳбарлар ўзбек тили бўйича диктантда салбий натижа қайд этгани маълум бўлди

15:51 / 16.04.2025